Венесуэлада яна зилзила кузатилди, қурбонлар бор

Венесуэла табиий офатлар гирдобидан ҳали ҳам чиқолмаяпти. Бугун, 11 июль куни мамлакат пойтахти Каракасда 3 магнитудали навбатдаги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 24 июн куни содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 118 нафарга етган. Яна 16 минг 740 киши турли даражада жароҳат олган, минглаб фуқаролар эса ҳануз бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.
Мутахассислар ушбу табиий офатни сўнгги юз йилдан ортиқ вақт ичида Венесуэлада кузатилган энг вайронкор зилзилалардан бири дея баҳоламоқда. Айниқса, қирғоқбўйидаги Ла-Гуайра штатида кўплаб турар жойлар ва инфратузилма жиддий зарар кўрган.
Расмийлар тирик қолганларни қидириш-қутқариш ишлари якунланганини билдирган. Шунга қарамай, яқинларидан дарак топа олмаган фуқаролар харобалар орасида уларни излашда давом этмоқда.
11 июль куни содир бўлган навбатдаги зилзила ортидан Каракасдаги айрим бинолардан одамлар эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинди.
Шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Венесуэладаги гуманитар инқирозни юмшатиш мақсадида қарийб 300 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратишга чақирди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уй-жой ва инфратузилмага етказилган зарар 37 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.






























Изоҳлар 0
…