Жиззахда қарздор автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейд давом этмоқда

 Жиззахда қарздор автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейд давом этмоқда

Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларни ундириш самарадорлигини ошириш мақсадида Бюро ҳамда вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида қарздорларга тегишли автотранспортни аниқлаш ва қидиришга қаратилган навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейдлар Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларида ташкил этилиб, махсус ишчи гуруҳлар томонидан замонавий ахборот тизимлари ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида қидирувда бўлган 37 та автотранспорт воситаси аниқланди. Шунингдек, 21 нафар қарздор ўзларига нисбатан мавжуд 93 та ижро ҳужжати бўйича 30 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни электрон тўлов тизимлари орқали ихтиёрий равишда тўлади.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаган 16 та автотранспорт воситаси эса белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бу каби рейд тадбирлари вилоят ҳудудида мунтазам равишда давом эттирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар