Германияда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 500 килолик бомба топилди

Кёльн шаҳридаги Йоханнес-Гисбертс-Паркда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид йирик авиабомба аниқланди. 500 килограммлик снаряд сўнгги кунларда олиб борилган махсус қидирув ишлари вақтида топилган.
Мутахассислар аввал ҳудудда 150 та шубҳали жойни текширувга олган. Кейин улардан аксарияти хавфсиз деб топилиб, рўйхат 14 та нуқтагача камайтирилган. Авиабомба шу нуқталардан бирида бўлган.
Топилма сабаб атрофда 500 метрлик хавфсизлик ҳудуди белгиланди. Натижада 4300 нафарга яқин киши вақтинча эвакуация қилинган.
Йоханнес-Гисбертс-Паркка яқин жойлашган болалар шифохонаси ҳам бўшатилди. Шифохонада даволанаётган 43 нафар бемор бошқа касалхоналарга кўчирилган.
Эвакуация болалар боғчаси, Lentpark сузиш ҳавзаси ва ботаника боғи фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди.
Бомба зарарсизлантирилаётган вақтда Кёльнда бир қатор кўчалар ёпилди. Кўприкка олиб борувчи йўлларда ҳам ҳаракат чекланди. Шунингдек, бир трамвай линияси ва учта автобус йўналиши вақтинча тўхтатилди.































Изоҳлар 0
…