Уч ойда 1 548 та ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати камерага тушди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг иккинчи чорагида видеокузатув камералари орқали чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш бўйича 1 548 та ҳолат аниқланди. Ушбу экологик қоидабузарликларнинг 1 194 таси пиёдалар, 354 таси эса транспорт воситалари билан боғлиқлиги маълум бўлди. Аниқланган ҳуқуқбузарларга нисбатан умумий қиймати 123,4 млн сўм миқдорида жарималар ҳисобланди ва ҳозиргача уларнинг 16,9 фоизи маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистонда видеокузатув камералари ёрдамида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари аниқланмоқда. Чиқиндиларни бошқариш агентлиги 2026 йилнинг иккинчи чораги бўйича маълумот берди.
Апрел, май ва июн ойларида онлайн мониторинг тизими 1 548 та экологик қоидабузарликни қайд этган.
Шундан 1 194 та ҳолат пиёдалар билан боғлиқ. 354 ҳолатда эса чиқинди транспорт воситаларидан ташлангани аниқланган.
Қоидабузарларга нисбатан ҳисобланган жарималарнинг умумий суммаси 123,4 млн сўмга етган. Айни пайтгача аниқланган шахсларнинг 16,9 фоизи маъмурий жавобгарликка тортилган.
Республика бўйлаб 700 дан ортиқ камера реал вақт режимида ишламоқда. Ушбу тизим экологик назоратни кучайтириш, чиқиндиларни ноқонуний ташлаш ҳолатларини тез аниқлаш ва ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш учун қўлланилмоқда.































Изоҳлар 0
…