Россия ҳужуми оқибатида Сумида камида 5 киши ҳалок бўлди

Россия ҳужуми оқибатида Сумида камида 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Суми шаҳрида 11 июль куни портлашлар содир бўлди. Маълумотларга кўра, Россия ҳужуми оқибатида камида 5 киши вафот этган, 10 нафардан зиёд одам турли даражада жароҳат олган.

Ҳужум вақти қаҳвахоналардан бирининг хавфсизлик камерасига ёзилиб қолган. Видеода портлаш лаҳзаси, одамларнинг қочишга уринаётгани ва атрофдаги вазият акс этган.

Воқеадан сўнг қутқарув хизматлари ҳудудда иш бошлаган. Жабрланганлар шифокорлар назоратига олинган. Айрим бинолар ва объектларга зарар етгани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча ҳужум оқибатлари бўйича маълумотлар янгиланмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ўзгариши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар