Бир ой вайроналар остида қолган мушук тирик топилди

Венесуэлада юз берган кучли зилзиладан қарийб бир ой ўтгач, қутқарувчилар вайроналар орасидан тирик мушукни қутқариб олди. Бу воқеа фожиа оқибатларига қарамай, маҳаллий аҳоли учун умид рамзига айланди.
Маълум қилинишича, мушук 18 июль куни Ла Гуаира штатида вайрон бўлган турар жой мажмуасида олиб борилган қидирув ишлари вақтида топилган. Кўнгилли қутқарувчи Андрес Карваҳал унинг қўрқувдан бинога чуқурроқ яшириниб олганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, мушукни қутқариш учун аввалига унга овқат берилган. Очликдан ҳолсизланган жонивор эҳтиёткорлик билан яқинлашиб, овқат ейишни бошлаган. Шундан кейин қутқарувчилар уни хавфсиз жойга олиб чиққан.
Қутқарилган мушук ветеринарлар назоратига топширилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Кейинчалик у эгасиз ҳайвонлар бошпанасига юборилиши режалаштирилган.
Кўнгилли қутқарувчиларнинг таъкидлашича, вайроналар орасидан тирик жониворнинг топилиши оғир фожиа фонида инсонларга умид бағишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Венесуэлада кетма-кет содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида 5 200 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга кўра, 16 мингдан зиёд киши жароҳатланган, юзлаб бинолар вайрон бўлган ва минглаб аҳоли бошпанасиз қолган.






























Изоҳлар 0
…