Шаҳло Аҳмедованинг юзига гул отиб юборишди! Шаҳло Аҳмедова саҳнадаги ҳолатга қандай жавоб берди?

Ижтимоий тармоқларда хонанда Шаҳло Аҳмедованинг концертдаги чиқиши акс этган видео кенг тарқалмоқда. Жонли ижро пайтида томошабинлардан бири гулдастани хонанданинг юзига қаратиб отиб юборган.
Видеода саҳнага яқин турган шахс аввал Шаҳло Аҳмедовага гул бермоқчи бўлгани кўринади. Хонанда табассум билан унга қўлини чўзган, аммо томошабин гулдастани бермай, орқага тортган.
Орадан бироз вақт ўтгач, Шаҳло Аҳмедова қўшиқни давом эттираётганида ўша томошабин гулни унинг юзи томон отган. Кутилмаган ҳаракатга қарамай, хонанда ижрони тўхтатмаган.
Шаҳло Аҳмедова гулдастани хотиржамлик билан олиб, ҳеч қандай эътироз билдирмасдан қўшиғини давом эттирган. Унинг саҳнада ўзини босиқ тутгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…