Онасининг жасорати Нико Уильямснинг муваффақиятига йўл очди

Бугун Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган Нико Уильямснинг муваффақияти ортида кўпчилик билмайдиган таъсирли ҳаётий воқеа ётади.
1993 йилда унинг ота-онаси — Мария ва Феликс Уильямс яхшироқ ҳаёт излаб Ганадан Испанияга йўл олган. Улар 3 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга мажбур бўлган, шундан қарийб минг километри эса дунёдаги энг оғир ҳудудлардан бири — Саҳройи Кабир орқали кечган. Энг ҳайратланарлиси, Мария ўша пайтда ҳомиладор бўлиб, оиласи билан жазирама саҳрони ялангоёқ кесиб ўтган.
Орадан 33 йил ўтиб, ўша машаққатли сафар натижасида дунёга келган Нико Уильямс Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлди. Финал учрашувидан сўнг у қўлга киритган олтин медалини онасига топшириб, барчани таъсирлантирган сўзларни айтди.
"Мен тез югураман, аммо онам мендан ҳам тезроқ. У ўлимдан қочиб, ҳомиладор ҳолатда Саҳройи Кабирни кесиб ўтган. Бу медалга у мендан кўра кўпроқ лойиқ", — деди Нико Уильямс.
Футболчининг ушбу сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб мухлисларни бефарқ қолдирмади. Кўпчилик бу воқеани онанинг фидойилиги ва фарзанди учун қилган чексиз қурбонлигининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этмоқда.






























Изоҳлар 0
…