Ламин Ямалнинг учинчи севгилиси Инес Гарсия бўлиб чиқди

Испаниялик футбол юлдузи Ламин Ямалнинг янги севгилиси билан бирга тушган сурат ва видеолари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, футболчи бу сафар 21 ёшли блогер ва инфлюэнсер Инес Гарсия билан тадбирда иштирок этган.
Маълумотларга кўра, Ямал аввалроқ Алекс Падилла ҳамда аргентиналик хонанда Никки Никол билан ишқий муносабатда бўлган. Айниқса, Никки Никол билан қисқа давом этган муносабатлар якунлангач, ижтимоий тармоқларда футболчининг ўйинидаги пасайиш айнан шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар билдирилган. Бироқ бу даъволар расман тасдиқланмаган.

Сўнгги хабарларга кўра, Ямал ва Инес Гарсия 2026 йил бошида ижтимоий тармоқлар орқали танишган. Мухлислар орасида Инеснинг футболчининг кайфияти ва ўйин ҳолатига ижобий таъсир кўрсатаётгани ҳақидаги тахминлар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Бироқ бу борада Ямал ёки Инес Гарсия томонидан расмий изоҳ берилмаган.































Изоҳлар 0
…