Тўйдан кейин Шаҳло Салаева қўлига илк бор тўппонча олди (видео)

Ижтимоий тармоқларда актриса Шаҳло Салаева ва турмуш ўртоғи Вейсел Дулгернинг тўйдан кейинги илк видеоларидан бири кенг муҳокамага сабаб бўлди. Унда Шаҳло Салаева илк бор ҳақиқий тўппончадан ўқ узаётгани, бу жараёнда бироз ҳаяжон ва қўрқувни бошдан кечираётгани акс этган.
Видеода Вейсел Дулгер турмуш ўртоғининг қўлидан ушлаб, қуролни қандай тўғри ишлатиш кераклигини тушунтираётгани ва унга далда бериб тургани ҳам тасвирланган. Эр-хотиннинг самимий муносабати кўплаб кузатувчиларнинг эътиборини тортди.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Изоҳларда айрим фойдаланувчилар отиш жараёни қизиқарли эканини ва ўқ овози ўзига хос таассурот уйғотишини ёзган бўлса, бошқалар Шаҳло ва Вейселга бахт тилаб, уларнинг ўзаро меҳр ва қўллаб-қувватлашига ҳавас қилаётганини билдириб ўтишди.






























Изоҳлар 0
…