Ёнғиндан қочган икки киши бино ташқарисида ёрдам кутишга мажбур бўлди

Туркиянинг Анталия шаҳрида жойлашган беш қаватли турар жойнинг том қаватида ёнғин келиб чиқди. Кучли аланга ва қуюқ тутун сабаб бинода қолиб кетган икки киши ҳаётини сақлаб қолиш учун хавфли қарорга қўл урди.
Маълум қилинишича, улар дераза орқали ташқарига чиқиб, бир қават пастдаги тор бетон қисмга ўтишга мажбур бўлган. Икки фуқаро бир неча дақиқа давомида бино ташқарисида қолиб, қутқарувчилар етиб келишини кутган.
Воқеа жойига тезкор етиб келган қутқарувчилар ҳамда атрофдаги фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари билан улар махсус ускуналар ёрдамида хавфсиз тарзда пастга туширилди. Ҳодиса оқибатида қутқарилганларнинг аҳволи юзасидан расмий маълумот берилмаган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари юзасидан эса тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…