Никарагуада дунёда кам учрайдиган мовий кўзли ва пушти бурунли оқ пума туғилди

Никарагуада дунёда кам учрайдиган мовий кўзли ва пушти бурунли  оқ пума туғилди

Жуигальпа шаҳрида жойлашган Томас Белт ҳайвонот боғида камёб альбинос пума туғилди. Пуманинг жуни бутунлай оқ, кўзлари мовий, бурни эса пушти рангда. Бундай ташқи кўриниш альбинизм билан боғлиқ бўлиб, пумалар орасида жуда кам кузатилади.

Ветеринарлар жониворнинг соғлом ривожланаётганини маълум қилди. Унинг аҳволи доимий текширилиб, қуёш нури ва атроф-муҳит таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда.

Альбинос ҳайвонлар тери ва кўзларида ранг берувчи модда камлиги сабаб кучли ёруғликка сезгир бўлади. Ёввойи табиатда уларнинг оқ ранги ҳам қийинчилик туғдиради. Чунки бундай ҳайвонлар ўсимликлар ва тошлар орасида осон кўзга ташланади.

Ҳайвонот боғи ходимлари пумага махсус парвариш кераклигини айтиб, унинг кейинги ривожланишини кузатишда давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар