Тошкент аэропортида 4,4 кг синтетик наркотик мусодара қилинди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан олиб кирилаётган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда фош этилди. Божхона назорати давомида 4,4 килограмм “Мефедрон” гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди.
Маълум қилинишича, “Бангкок – Шаржа – Тошкент” йўналиши бўйича парвоз қилган, 1994 йилда туғилган Қозоғистон фуқаросининг қўл юклари синчиклаб текширилган. Натижада 8 дона ширинлик қадоқлари ҳамда 5 дона пластик идиш ичига усталик билан яширилган жами 4,4 килограмм “Мефедрон” аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари бошланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур наркотик моддани мамлакат ҳудудига олиб кириш ортида турган шахслар ва унинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…