12 ёшли қиз синфдошларини қутқариш учун ўзини хавф остига қўйди

2026 йилда Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тамблер-Риж шаҳарчасида содир бўлган фожиа бутун мамлакатни ларзага солди. Ҳодиса вақтида 18 ёшли қуролланган шахс мактабга бостириб кириб, ўқ узган ва кутубхона томон йўл олган.
Айнан шу пайтда 12 ёшли Мая Гебала синфдошларини ҳимоя қилиш учун жасорат кўрсатиб, ўзини хавф остига қўйди. Қизалоқ ҳужум оқибатида бош ва бўйин қисмидан оғир ўқотар жароҳатлари олди, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Мая бир нечта мураккаб жарроҳлик амалиётларини, жумладан, бош суягини тиклаш бўйича краниопластика операциясини муваффақиятли бошдан кечирди. Ҳозир у реанимация бўлимидан оддий палатага ўтказилган бўлиб, узоқ муддатли реабилитация жараёнини давом эттирмоқда. Қизалоқ махсус планшет дастури ҳамда “ҳа” ва “йўқ” тугмалари орқали яқинлари ва шифокорлар билан мулоқот қила бошлаган.
Маянинг синфдошларини асраб қолиш йўлида кўрсатган жасорати Канадада катта эътирофга сазовор бўлди. Кўпчилик уни ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бошқаларни ҳимоя қилган ҳақиқий қаҳрамон сифатида таърифламоқда.






























Изоҳлар 0
…