Кўрфаз кубогида Қатар амалдаги чемпионни мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш591
Кўрфаз кубогида Қатар амалдаги чемпионни мағлуб этди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтаётган Кўрфаз кубогида В гуруҳи жамоалари мусобақани ишончли бошлади. 1-турнинг ҳар икки учрашувида ҳам ғолиблар рақиб дарвозасини икки ва ундан ортиқ марта ишғол қилди.

БААдан йирик ғалаба

Златко Далич бошқараётган БАА Яманни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларни Хименес (26, 51), Яман ҳимоячиси Саҳал (36 — автогол) ва Перейра (45+4) киритди.

Қатар чемпионни тўхтатди

Куннинг эътиборга молик натижаларидан бири Қатар — Баҳрайн учрашувида қайд этилди. Хулен Лопетеги шогирдлари амалдаги чемпионни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қатар сафида Ҳуҳи 61-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Ал Ҳайдос 90+9-дақиқада пеналтидан фойдаланиб, якуний натижани белгилади.

Шу тариқа, В гуруҳида 1-турдан сўнг БАА ва Қатар ғалаба билан мусобақа бошлади. Аввалроқ А гуруҳида дастлабки тур учрашувлари ўтказилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?