Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси 4700 доллар олган вақтида ушланди

1 дақиқа ўқиш96
Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси 4700 доллар олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчисининг фуқародан пул талаб қилгани фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 4700 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширувда у фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси билан боғлиқ масаласини ҳал қилиб бериш ҳамда банкдан 600 млн сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашишни ваъда қилгани аниқланган.

Бунинг эвазига жами 12 минг доллар талаб қилинган. Шундан 4700 доллар тезкор тадбир вақтида олинган, аввалроқ эса яна 1300 доллар берилгани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Фуқаролардан коррупция ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериш сўралди. Расмий маълумотга кўра, мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?