18:06 / 01.06.2017
6 016

Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига яна бир сабабни айтди, Трамп жавоб қайтарди

Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига яна бир сабабни айтди, Трамп жавоб қайтарди
АҚШ президентлик лавозимига собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг ҳисоблашича, унинг президентлик сайловларидаги мағлубиятига ижтимоий тармоқлардаги ёлғонлар сабаб бўлган. Reuters хабарига кўра, у Калифорниядаги ахборот технологияларига бағишланган конференция вақтида Facebook’да тарқалган «ёлғон хабарлар» унинг мағлубиятига олиб келгани ҳақида гапирган.

Клинтоннинг қайд этишича, президентлик кампаниясида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган ёлғон маълумотлар муҳим вазифаларни бажарган, бундай хабарлар Доналд Трамп фойдасига ишлаган.

«Менинг рақибларим ёлғон билан тўлиб-тошган контентдан фойдаланишди. Мен ғалаба қозонишим ҳақида тарқатилган тахминлар қурбонига айландим», —деган Клинтон.

Клинтон у номзодини қўйган пайтда демократик партия банкротлик ёқасида бўлгани, республикачилар партияси эса турли сиёсий лойиҳаларга инвестиция киритишда кўпроқ муваффақият қозонгани ҳақида қўшимча қилган.

Собиқ давлат котибининг баёнотига уни сайловда мағлуб этган Трамп муносабат билдирган. Унинг фикрича, Клинтон хоним ўз муваффақиятсизлигини оқламоқчи бўлмоқда. «Аввалдан ростгўй бўлмаган Ҳиллари Клинтон энди ўзидан бошқа барчани айбламоқда. У ўзи жуда нўноқ номзод бўлганини тан олишни истамаяпти», — деган Оқ уй раҳбари.

2 май куни CNN телеканалига берган интервьюсида Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига «ФҚБ раҳбари Жеймс Коми ва россиялик хакерлар» сабабчи бўлишгани ҳақида айтганди. Клинтоннинг фикрича, айнан россиялик хакерлар Демократик партия серверига ҳужум қилишган. У сайлов кампанияси раҳбари Жон Подеста электрон почтаси ёзишмаларининг ошкор этилишини улар зиммасига юклаган.

Унинг тахмин қилишича, Жеймс Комининг бу вазиятдаги роли Конгрессга ФҚБ Клинтонга қарши унинг электрон ёзишмалари бўйича текширув олиб борилаётганини очиқ маълум қилганида. Клинтоннинг сўзларига қараганда, ФҚБ раҳбари Жеймс Комининг у АҚШ давлат котиби эканлигидаги ёзишмалари юзасидан янги суриштирув ўтказиш ҳақидаги 28 октябрь кунги конгрессга мактуби мағлубиятнинг иккинчи сабабидир.

«Жеймс Комининг 28 октябрдаги мактуби ва Россия WikiLeaks ҳаракатларисиз ғалаба қозонган бўлардим. Улар мен учун овоз беришга тайёр бўлган кўплаб кишилар онгида шубҳа уйғотди, оқибатда улар чўчиб қолди. Агар сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтганда, мен сизнинг президентингиз бўлардим», — деганди Клинтон.

У ФҚБ собиқ директори (Жеймс Коми) ўғирланган мактублар билан боғлиқ вазият юзасидан мамнуният билан баёнотлар бериш билан бир қаторда, Трамп жамоаси ва Москва ўртасидаги келишув эҳтимоли юзасидан суриштирув олиб боришга бу каби эътибор қаратмаганлигини таъкидлаб ўтди.

У текширилмаган маълумотларни чоп этгани учун нашрларни ҳам танқид қилган. Шунингдек, сайловчилар аёл киши Қўшма Штатлар президенти бўлишини қабул қила олмагани ҳам натижага таъсир кўрсатгани ҳақида айтиб ўтган.

WikiLeaks ўтган йилнинг 21 октябрида Клинтон штаби раҳбари Жон Подестанинг мактубларини эълон қила бошлади. Бу АҚШдаги сайловларга 2 ҳафта қолганида рўй берди. АҚШ махсус хизматлари бу ҳужум учун жавобгарликни Россия зиммасига юклаб, бу давлатни сайловларга аралашишда айблади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига яна бир сабабни айтди, Трамп жавоб қайтарди