
Нью-Йоркда 4 июль куни бўлиб ўтган хот-догни тез ейиш бўйича чемпионатда янги ғолиб аниқланди. «CNN»га асосланиб «Daryo.uz» нинг ёзисича, мусобақанинг янги ғолибига айланган 23 ёшли Меттью Стоуни белгиланган 10 дақиқа ичида 62 та хот-догни паққос туширди.
Стоуни шоҳсупада Жой Честнатнинг ўрнини эгаллади – Честнат сўнгги саккиз йилдан бери биринчиликни ҳеч кимга бермай келаётганди. Бу йилги мусобақада Честнат 60 та хот-дог кўрсаткичи билан иккинчи ўринни эгаллади.
Ўтган йили Стоуни 56 та хот-догни тановул қилиб, иккинчи бўлганди. Бу йил эса ўз натижасини олтитага яхшилади. «Бунинг учун машқ қилдим. Ғалабага ишончим комил эди, деб айта олмайман, бироқ мусобақага тайёр эдим», – деди ғолиб.
Шунга қарамай, Честнат томонидан 2013 йилда ўрнатилган рекорд дахлсиз қолди – ўшанда у 10 дақиқа ичида 69 хот-догни еб қўйганди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда кетма-кет иккинчи йил Мики Судо ғолиб чиқди. Бу сафар Мики 10 дақиқа ичида 38 та хот-догни тановул қилди, ваҳоланки, ўтган йили ғолиб чиқиш учун 34 та егулик етарли бўлганди. Мусобақада иккинчи бўлган Сонья Томас эса ўз вақтида 45 та хот-догни еб, мусобақа рекордини ўрнатган.
Хот-догни тез ейиш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақалар Нью-Йоркда 1972 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. 2011 йилдан аёллар ўртасидаги мусобақалар ҳам ўтказила бошланди. АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам шундай мусобақалар ташкил этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар