“Уйда ёлғиз 2” актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” фильмидаги жаноб Ҳектор образи билан танилган британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. Унинг ўлими 26 август куни маълум қилинган.
Тим Карри 2026 йил 25 август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.
У кино, театр, телевидение ва мусиқа соҳаларида узоқ йиллар фаолият юритиб, турли авлод томошабинлари хотирасида қолган кўплаб образларни яратган.
Карри 1992 йилда суратга олинган “Уйда ёлғиз 2: Ню-Ёркда йўқолган” фильмида Ню-Ёркдаги машҳур Плаза меҳмонхонаси ходими жаноб Ҳектор ролини ижро этган.
Айнан шу образ Тим Каррини ўзбек томошабинларига ҳам яхши таништирган роллардан бири бўлган. Актёрнинг энг машҳур роллари орасида “Ит” фильмидаги қўрқинчли масхарабоз Pennywise ва “The Rocky Horror Picture Show”даги Франк-Н-Фуртер образи ҳам бор.
2012 йилда инсультни бошдан кечирган Карри шунга қарамай ижодий фаолиятини давом эттирган.































Изоҳлар 0
…