БРИКС саммити доирасидаги халқаро медиа-тур бошланди: Ўзбекистон делегацияси Деҳлида

БРИКС саммити доирасидаги халқаро медиа-тур бошланди: Ўзбекистон делегацияси Деҳлида

Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли шаҳрида навбатдаги БРИКС саммити доирасида халқаро журналистлар учун ташкил этилган нуфузли медиа-турга расман старт берилди.

Тадбирнинг очилиш қисмида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, қатор давлатларнинг элчилари ва юқори мартабали дипломатлар иштирок этди. Унда сўзга чиққан расмийлар мазкур медиа-миссия нафақат мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, балки глобал ахборот майдонида ўзаро тажриба алмашиш ва келажак учун янги ҳамкорлик кўприкларини қуришда муҳим платформа бўлишини таъкидлашди.

БРИКС саммити доирасидаги халқаро медиа-тур бошланди: Ўзбекистон делегацияси Деҳлида

Қайд этилишича, ушбу медиа-тур дастури доирасида халқаро делегация аъзолари нафақат Ню-Деҳли, балки Агра (Тожмаҳал), Керала ва Мумбай шаҳарларида ҳам бўлиб, Ҳиндистоннинг бой маданий мероси, финтех ютуқлари ва йирик медиа институтлари фаолияти билан яқиндан танишадилар.

Ўзбекистон делегацияси сафида вакилларимиз ҳам жараёнларни бевосита воқеа жойидан ёритиб бормоқда.

Батафсил материаллар ва эксклюзив тафсилотларни кузатиб боринг.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар