Хитойнинг Пекин халқаро аэропортида йўловчи сабабли Сямэнга учиб кетиши бўлган самолёт парвози кечиктирилди, асосийси эса 113 киши сарсон бўлди, трапга катта миқдорда иқтисодий зарар етди.
“Xiamen Air” авиакомпаниясига тегишли самолёт 12 июнь куни Пекин-Сямэнь йўналишида парвозга шай эди. Самолёт бортида бўлган йўловчи аёлнинг қизиқувчанлиги сабаб парвоз бекор қилинди. Бу ҳақда “China News” агентлигига таяниб “Qalampir.uz” хабар берди.
Гап шундаки, борт кузатувчиси парвоздан аввал йўловчиларни фавқулодда ҳолатларда қилинадиган зарурий чоралар билан таништирган. У 48-қаторда ўтирган йўловчилар ёнида авариявий чиқиш эшиги бўлиб, зарур бўлганда ричагни тортиб, шу йўлдан чиқиб кетиш мумкинлигини тушунтирган. Бу вақтда эса 49-қаторда ўтирган йўловчи аёл фавқулодда ҳолат чорасини текшириш учун кутилмаганда ричагни тортган.
Зарур бўлмаган ҳолатда ричагни тортгани учун аёл полиция вакиллари томонидан қўлга олиниб, 12 кунга ҳибсга олинди.
Воқеа содир бўлган вақтда самолёт бортида 113 нафар йўловчи бор эди. Уларнинг парвози бекор қилиниб, бошқа самолётга кўчирилган. Трапга жиддий даражада зарар етмаган бўлса-да, унинг таъмири учун 100 минг юань, тахминан қарийб 15 минг доллар керак бўлади. Экспертлар аёл иқтисодий зарарни қоплаши зарур, деб ҳисоблашмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин