Эрдўғон ва Адлия вазири билан сунъий интеллектда сурат яратган эркак қамоққа олинди

1 дақиқа ўқиш163
Эрдўғон ва Адлия вазири билан сунъий интеллектда сурат яратган эркак қамоққа олинди

Туркиянинг Анқара шаҳрида 53 ёшли Меҳмет Чакмак сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сохта суратларни WhatsApp орқали тарқатгани учун қамоққа олинди. Бу ҳақда Anadolu Agency хабар берди.

Маълум бўлишича, эркак ўзини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Адлия вазири Акин Гюрлек билан бирга тасвирловчи суратларни сунъий интеллект ёрдамида яратган. У ушбу тасвирларни WhatsApp’даги статусига жойлаштирган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур суратлар орқали у юқори мартабали давлат амалдорлари билан яқин алоқалари борлиги ҳақида тасаввур уйғотишга уринган.

Меҳмет Чакмак 23 сентябрь куни Анқаранинг Кечиорен туманидаги уйида қўлга олинган. Текширув давомида унинг илгари тўртта алоҳида жиноят бўйича судлангани аниқланган.

Унга нисбатан «нуфуз савдоси» ҳамда аҳоли орасида хавотир, қўрқув ёки ваҳима уйғотиш мақсадида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни очиқ тарқатиш билан боғлиқ моддалар асосида иш қўзғатилган. Кейинчалик у суд қарори билан қамоққа олинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?