Бугун қайси вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин?

Бугун қайси вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин?

Бугун, 28 сентябрь куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида кечаси ҳамда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳрида эса ҳаво бироз булутли бўлади, айрим пайтларда булутлилик ўзгариб туриши кутилмоқда. Пойтахтда ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи эса 23–25 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар