date

Рамзан Кадиров террористларни қўллаб-қувватлаган исталган одамни «ерга кўмиб ташлашини» айтди

Рамзан Кадиров террористларни қўллаб-қувватлаган исталган одамни «ерга кўмиб ташлашини» айтди

4 декабрда Грознийда террорчилик актини содир этган бандитларнинг хатти-ҳаракатларини маъқуллаган украиналик сиёсатчиларга жавобан Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров шундай деб жавоб берди: «Бу террорчиларга бир дона сўз ёки бир доллар билан молиявий ёки маънавий ёрдам бераётган ҳар бир кимсани ернинг тагидан бўлса ҳам топамиз ва ернинг тагига чуқурроқ кўмиб ташлаймиз», Бу ҳақида «vesti.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Эндиликда, Чеченистон қонунларига кўра, полиция ходимини ўлдирган жангарининг нафақат ўзи, балки унинг бутун оиласи ҳам жавоб беради. Террорчининг оила аъзолари республикадан ташқарига чиқариб юборилади, у яшаган уй эса ер билан битта қилиб текислаб ташланади.

Туманларнинг раҳбарлари уларга қарашли бўлган ҳудудда яшовчи кимдир қўлига ноқонуний равишда қурол олса ҳам жазоланади. Бу каби қатъий қарорларнинг қабул қилинишига Грознийда йўл патрул хизмати постига ҳужум қилиб, Матбуот уйи ва мактабни қамал қилиб олган террорчилар сабаб бўлди. Бу террорчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинди. Жангариларга қарши ўтказилган махсус фавқулодда тадбир давомида 14 та полиция ходими ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида президентнинг яқин кишиларидан бўлган, унинг ўз жияни, 22 ёшли Умар Кадиров ҳам бор.

Фото: Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Кадиров террористларни қўллаб-қувватлаган исталган одамни «ерга кўмиб ташлашини» айтди