Мақтов ёрлиқ камлик қилади: Хитой мактабларида аъло ўқиган ўқувчиларга гўшт берилмоқда

Хитойнинг айрим мактабларида ўқувчиларни яхши ўқишга рағбатлантиришнинг одатдагидан фарқли усули қўлланилмоқда. Фанларни ўзлаштиришда юқори натижа кўрсатган ва аъло баҳоларга эришган ўқувчилар нафақат мақтов ёрлиғи ҳамда диплом билан тақдирланади, балки уларга бир неча килограмм гўшт ҳам берилади.
Маълумотларга кўра, мукофот сифатида ҳар бир ўқувчига 3–5 килограмм миқдорида гўшт тақдим этилади. Бу ташаббус болаларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ўқишда янада юқори натижаларга эришишга ундаш мақсадида йўлга қўйилган.
Одатда, ўқувчиларни рағбатлантиришда диплом, фахрий ёрлиқ ёки совғалардан фойдаланилади. Хитойдаги мазкур ёндашув эса ўзининг ғайриоддийлиги билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортган.
Кўпчилик бу усулни илиқ қабул қилиб, меҳнатни амалдаги совға билан қадрлаш ўқувчилар учун янада қизиқарли рағбат бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.































Изоҳлар 0
…