Болгарияда 86 та машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берди

1 дақиқа ўқиш7
Болгарияда 86 та машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 10 ноябр куни Болгариянинг «Тракия» автомагистралида 86 та транспорт воситаси иштирокида содир бўлган икки йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.
  • Соғлиқни сақлаш вазири Катя Ивкованинг маълум қилишича, 46 нафар жароҳатланган фуқаро шифохоналарга ётқизилган бўлиб, уларнинг бир қисми реанимация бўлимида қолмоқда.

10 ноябрь куни эрталаб Болгариянинг «Тракия» автомагистралида, Ямбол шаҳри яқинида иккита йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Авариялар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Катя Ивкова маълумотига таяниб, «24 часа» нашри хабар берди.

Вазирнинг айтишича, дастлабки тўқнашувлар оқибатида 10 киши воқеа жойида вафот этган. Яна икки киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Жами 46 нафар жароҳатланган тиббиёт муассасаларига олиб борилган. Уларнинг бир нечтаси реанимация бўлимида қолмоқда.

Биринчи авария маҳаллий вақт билан соат 7:10 атрофида автомагистралнинг Бургас шаҳри томон йўналишида юз берган. Орадан кўп вақт ўтмай, йўлнинг қарама-қарши қисмида, София йўналишида ҳам бир нечта автомобиль тўқнашган. Ҳодиса содир бўлган вақтда ҳудудда қоронғилик ва қуюқ туман кузатилган.

«Сега» нашри маълумотига кўра, иккита аварияда жами 86 та транспорт воситаси иштирок этган. Улар орасида енгил автомобиллар, микроавтобуслар ва оғир юк машиналари бор.

Тўқнашувлардан кейин айрим одамлар шикастланган автомобиллар ичида қисилиб қолган. Қутқарувчилар жабрланганларга етиб бориш учун йўл тўсиқларининг бир қисмини ечишга мажбур бўлган. Қутқарув операциясига қўшни вилоятларнинг фавқулодда хизматлари ва ҳарбийлар ҳам жалб этилган.

Авария сабаб автомагистралнинг ҳар икки йўналиши ҳам ёпилган. Транспорт оқими айланма йўлларга йўналтирилган. Оғир аҳволдаги жабрланганларни Софиядаги шифохоналарга етказиш учун ҳарбий ва ҳукумат самолётлари тайёрланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага кўриш масофасининг кескин қисқариши, йўлнинг намлиги ва об-ҳаво шароитига мос бўлмаган тезлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда аварияларнинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?