Бўйлари орасидаги фарқ 1,5 метр: дунёдаги энг паст ва энг баланд аёллар учрашуви

1 дақиқа ўқиш13
Бўйлари орасидаги фарқ 1,5 метр: дунёдаги энг паст ва энг баланд аёллар учрашуви

Дунёдаги энг паст бўйли аёл Жёти Амге ва энг баланд бўйли аёл Румейса Гелги 2024 йилда илк бор учрашган эди. Уларнинг ўзига хос учрашуви Guinness World Records Day муносабати билан Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган.

Ҳиндистонлик Жёти Амгенинг бўйи 62,8 сантиметр, Туркиялик Румейса Гелгиники эса 215,16 сантиметрни ташкил этади. Икки аёл ўртасидаги бўй фарқи нақ 152,36 сантиметр — яъни қарийб 1,5 метрга тенг.

Улар Лондоннинг машҳур The Savoy меҳмонхонасида учрашиб, биргаликда чой ичишган, суҳбатлашишган ва ўзаро совғалар алмашишган. Қизиғи, ташқи кўринишдаги катта фарққа қарамай, Жёти ва Румейсанинг умумий қизиқишлари кўп экан. Иккаласи ҳам мода, пардоз-андоз, ўзига қараш ва тирноқ парваришига қизиқади.

Учрашувдан сўнг Румейса Жёти билан танишиш узоқ вақтдан бери кутган воқеаси бўлганини айтган. Жёти эса дунёдаги энг баланд бўйли аёл билан учрашганидан хурсандлигини билдирган. Тил борасидаги айрим тўсиқларга қарамай, улар тезда тил топишиб, илиқ муносабат ўрнатишга муваффақ бўлишган.

Энди эса Guinness World Records Day 2026 байрами яқинлашмоқда. У 19 ноябрь, пайшанба куни нишонланади. Ҳар йили ўтказиладиган ушбу тадбир дунё бўйлаб ноодатий қобилият ва рекорд эгаларини бирлаштириб, инсон имкониятларининг нақадар ранг-баранг эканини намойиш этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?