АҚШда ноодатий кўринишдаги енот интернет юлдузига айланди

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида яшовчи Жимоти лақабли енот ўзининг ғайриоддий ташқи кўриниши сабаб ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди. Кам учрайдиган генетик мутация туфайли у думалоқ, юмшоқ шарга ўхшаб кўринади ва шу жиҳати билан интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортмоқда.
Мутахассисларнинг тахминига кўра, Жимотининг бу ҳолати одатда итларда учрайдиган қисқа умуртқа синдроми билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ бу унинг фаол ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилмаяпти. Енот тез югуради, дарахтларга бемалол чиқади ва бошқа енотлар сингари озуқа топишда ҳам жуда эпчил.
Ноодатий қиёфаси ва чаққон ҳаракатлари туфайли Жимоти қисқа фурсатда маҳаллий аҳоли ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳақиқий интернет юлдузига айланди. Унинг сурат ва видеолари минглаб томошалар ҳамда ижобий изоҳларни йиғишда давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…