АРМИ-2017 доирасидаги “Хавфсиз йўналиш” танловида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритгани ҳақида Qalampir.uz хабар қилмоқда.
Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Хавфсиз йўналиш” танловининг финал босқичи Россиянинг Тюмен вилоятидаги ҳарбий дала майдонида ўтказилди.
Ўзбекисонлик ҳарбийлар ушбу танловда учинчи ўринни эгалладилар. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Танловда биринчи ўринни россиялик, иккинчи ўринни белорусь ҳарбийлари жамоалари қўлга киритди.
Мусобақа шартига кўра, Арманистон, Белоруссия, Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари душманнинг танкка қарши миналарини йўқ қилиши ва бронетехниканинг ҳаракатланиши учун хавфсиз йўлак очиши талаб этилган.
Маълумот учун, Армия ўйинлари 2017 йилнинг 29 июлидан 12 августига қадар Россия, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон ва Хитойнинг 22-ҳарбий полигонида ўтказилади. Ушбу Халқаро мусобақада 28 давлат ҳарбийлари иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи