date
views 6 375

Қозоғистон банкида босқинчилик содир этилди (Видео)

Қозоғистон банкида босқинчилик содир этилди (Видео)
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Талгар шаҳридаги “Kaspi” банки 22 август куни эрталаб талончилар ҳужумига учради. Банк ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга 2 талончининг ўғирлик мақсадида бинонинг томи орқали бостириб киргани ҳақида хабар берган.

Маълум қилинишича, бу вақтда банкда мижозлар бўлмаган ва банк ходимларидан ҳеч бирига зарар етмаган.
Ўғрилар бинонинг томи орқали банкка кириб келишгач, ходимлар зудлик билан огоҳлантирув тугмасини босишган деб ёзади Qalampir.uz.

Айни вақтда етказилган зарар миқдори сарҳисоб қилинмоқда. Босқинчилар эса воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон банкида босқинчилик содир этилди (Видео)