БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди

БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди
БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди

Бугун, 19 сентябрь куни БАА шаҳзодаси, Дубай амирлиги тахти ворисларидан бири шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум вафот этди. Бу ҳақда амирлик маъмурияти расман маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Муҳаммад бин Ал-Мақтумнинг ўғли бўлган шаҳзода Рашид 34 ёшида юрак хуружи туфайли оламдан ўтгани айтилмоқда.

Амирликларда бу воқеанинг тўлиқ тафсилотлари ҳозирча аён этилмаяпти.

Ушбу ҳодиса туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилиниши кутилмоқда.

"Биз барчамиз Аллоҳнинг амри билан келганмиз ва унинг амри билан унинг олдига қайтамиз", деб айтилади ушбу нохушлик юзасидан берилган расмий мурожаатда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар