
Бельгия келгуси икки йил учун бюджет харажатларини 5 миллиард евро миқдорида камайтирмоқчи. Бу ҳақида Бельгия Миллий банки раҳбари Люк Коэн маълум қилади дея ТАСС нашри хабар тарқатган.
“Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат иқтисодида 2015 йили 2,1 фоизлик, 2016 йилда эса, 1,3 фоизлик дефицит кузатилади. Бу эса, кейинги йили 1,5 млрд еврони, 2016 йилда 3,5 млрд еврони тежашимиз кераклигини англатади”, – дейди Люк Коэн.
Июнь ойида ички ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 фоизга ўсиши тахмин қилинаётган эди, аммо йил охирига келиб бу кўрсаткич 1 фоизни ташкил этди. Натижада, солиқ тушумлари ҳам камайди ва бу йилги иқтисоди дефицит 3,2 фоизга тенг бўлди.
Айни пайтда Бельгия қироллигида аҳолининг бандлик кўрсаткичлари ҳам ёмонлашган. Жорий йилда аҳолининг 8,5 фоизи ишсизлиги аниқланган, 2016 йилга бориб эса, бу кўрсаткич 8,7 фоизга етиши мумкин.
Турли манбаларда Бельгия иқтисодида рўй бераётган бу пасайишлар Европа Иттифоқининг Россияга қўллаётган иқтисодий санкциялари билан боғлиқ экани айтилмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар