Киевда 7 нафар ўсмир пишлоқли майонездан заҳарланди

Киевда 7 нафар ўсмир пишлоқли майонездан заҳарланди
Киев шаҳрида 7 та ўсмир “Шулявская” метро бекати яқинида бепул тарқатилган пишлоқли майонездан заҳарланди. Бу ҳақида “Корреспондент.нет” нашри хабар бермоқда.

“5 октябрь куни бизга 1-сонли Болалар шифохонасидан “Чуқурлаштирилган ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик Киев коллежи” нинг 7 нафар ўқувчиси заҳарланиш аломатлари билан олиб келингани ҳақида хабар берилган” дейди нашр мухбири. Болалар сақлаш муддати 3 кундан кейин тугайдиган ушбу майонезни тановул қилишган.

Айни пайтда майонез тарқатилган жойда махсус текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар