Англияда қуролланган экрак Уоркшир графлигининг Нанитон шаҳридаги савдо-кўнгилочар маркази биносида одамларни гаровга олди. Бу ҳақда Sky News телеканалига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Унинг маълум қилишича, кўнгилочар марказ жойлашган ҳудуд полиция томондан қуршаб олинган. Полициячилардан бири қуролланган бир эркак боулингда 3 кишини гаровга олганини айтган.
Яна бир гувоҳнинг маълум қилишича, полиция боулинг-клуб ёнидаги ресторанни ёпиб қўйган ва у ердаги одамларга яқин соатлар ичида ташқарига чиқишни тақиқлаб қўйган.
Coventry Telegraph’нинг маълум қилишича, воқеа жойига тез ёрдам машиналари, полиция зирҳли автомобили етиб келган. Жиноятчи ўз истаклари жиддийлигини билдириш мақсадида гаровга олинганлардан бирини ойна олдига олиб келган.
Шаҳар полициясининг твиттердаги саҳифасида гаровга олинганлар ҳақида ҳеч нарса айтилмай, одамларга бу ҳудудда пайдо бўлмаслик тавсия қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди