2 705
ОАВ: Трампнинг собиқ маслаҳатчисига Гуленнинг экстрадицияси учун 15 млн доллар таклиф қилинган
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Туркия АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн ва унинг ўғли Кичик Майкл Флиннга турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилинишидаги ёрдам учун 15 млн доллар таклиф қилган.
Нашрнинг манбалари маълумотларига кўра, Флинн ва Анқара вакиллари 2016 йил декабрда Манхэттендаги “21” номли ресторанда учрашишган. Бу учрашув вақтида Гуленнинг Туркияга топширилиши масаласи муҳокама қилинган. Флинн бу вақтда ҳали Оқ уйда ишламаган.
ФҚБ ушбу учрашув бўйича 4 кишини сўроқ қилган. Манбалардан бирининг маълум қилишича, томонлар Гуленнинг шахсий самолётда Имрали оролига куч билан етказилиши имкониятини муҳокама қилишган. Бироқ нашрга бу маълумотни берган манбалар ушбу учрашувда шахсан иштирок этишмаган ва бу ҳақда Флинн ёки унинг ёрдамчиларидан бирор маълумотга эга бўлишмаган.
Нашрнинг маълум қилишича, айни вақтда ФҚБ ушбу ишнинг терговини Россиянинг АҚШдаги сайловларга эҳтимолий аралашувини тергов қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллерга топширган. Шунингдек, Флинн бирор пул олгани-олмаганининг исботи йўқ.
Яна бир манбанинг маълум қилишича, Флинн Трампнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган кезларда ўзининг Оқ уйдаги мавқеидан фойдаланиб, Гуленнинг Туркияга қонуний асосларда топширилишига эришмоқчи бўлган.
Флинн ва унинг ўғлининг адвокатлари нашрга изоҳ беришдан бош тортишган.
Нашрнинг эслатишича, Флинн Трампнинг маъмуриятида ишлашидан олдин Туркиянинг АҚШдаги манфаатларини қўллаб-қувватлаб келган.
Гулен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг сиёсий рақиби ҳисобланади ва охирги йилларда АҚШда яшаб келади. Туркия ҳукумати Гуленни ўтган йил Туркияда амалга оширилган давлат тўнтарувига уриниш ташкилотчиси деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди