date
views 6 184

Мелания Трамп Рождество байрамига қандай совға исташини маълум қилди

Мелания Трамп Рождество байрамига қандай совға исташини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Болалар миллий шифохонасига ташриф буюриб, учрашув ўтказди. Уни шифохона биносида фақатгина болалар эмас, Санта-Клаус ҳам кутиб турган эди.

Американинг биринчи хоними Санта-Клаус ёнидан жой олди ва болажонлар билан мулоқотга киришди. Болалар унга Рождество байрамини қандай ўтказишни исташи ҳақида савол бердилар. Мелания хоним эса ушбу саволга “Оилам билан кимсасиз тропик оролда таътил ўтказган бўлардим” деб жавоб берди.

Болалар томонидан Мелания Трамп учун байрамга энг яхши совға нима эканлиги сўралганида эса президент рафиқаси “Мен Санта-Клаусдан дунёда тинчлик, саломатлик, муҳаббат ва яхшилик бўлиши сўрайман” деб жавоб қайтарди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мелания Трамп Рождество байрамига қандай совға исташини маълум қилди