АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Кэйлин Боулин 8 ёшли ўғлини 13 маротаба операция қилдириб, унинг саломатлигига зарар етказгани учун 10 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Аёлнинг турмуш ўртоғи сўзларига қараганда, фарзандлари туғилгач, она барчага унинг касал эканлигини таъкидлай бошлаган.
Васийлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган тиббий ҳужжатларга кўра, аёл 7 йил давомида турли шифокорларга 323 марта мурожаат қилган ва ҳар бирига ўғлининг ўлаётгани ҳақида айтиб борган. Аёл фарзанди Кристоферни саратон ва камёб ирсий касалликлар билан оғриган беморга сифатида умумий ҳисобда 13 маротаба операция қилдирган.
Шифокорлар Боулин боладаги ўзгаришларни сунъий равишда қўзғатаётганини таҳмин қилган бўлсалар-да, ушбу жараёнлар давомида болакай кўплаб диагностик жараёнларни бошдан кечирган ва улар болакай саломатлигига зарар етказмасдан қолмаган.
Ушбу йили Даллас шифохонаси ходими васийлик ташкилотларига болада саратон ҳам, бошқа турдаги касаллик ҳам йўқ эканлиги ҳақида қатъий равишда маълумот етказган.
Хабарда айтилишича, айнан шу сабаб аёл уч фарзанди учун ҳам оналик қилиш ҳуқуқларидан мосуво бўлди. Айни пайтда аёл қамоқхонада сақланмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди