51 ёшли аёл олти хил пластик амалиётдан сўнг вафот этди

Дунё2 дақиқа ўқиш2.8K
51 ёшли аёл олти хил пластик амалиётдан сўнг вафот этди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилияда 51 ёшли тадбиркор аёл Андреиа Виеира Гаспар олти хил косметик жарроҳлик амалиётини ўтказгандан сўнг вафот этди.
  • Операциядан сўнг унинг юзи ва бўйнида шиш пайдо бўлиб, нафас олишда қийинчилик сезган.
  • Оиласининг таъкидлашича, шифохонада интенсив терапия бўлими мавжуд бўлмаган.
  • Гояс штати прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан полиция тергови бошланишини сўраган.

Бразилияда 51 ёшли тадбиркор аёл юз ва бўйин соҳасида бир вақтнинг ўзида олти хил косметик жарроҳлик амалиётини ўтказганидан бир неча соат ўтиб вафот этди.

Andreia Vieira Gaspar 12 август куни эрта тонгда, Гояния шаҳридаги шифохонада жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳаётдан кўз юмган. Қарийб 10 соат давом этган операция бир нечта мураккаб косметик муолажаларни қамраб олган.

Унда чуқур қатламли юзни таранглаштириш, пешона терисини кўтариш, жағ суягини шакллантириш, қовоқлардаги пластик операция, бўйин соҳасида липосакция ҳамда нанойоғ инъекцияси амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, Andreia операция хонасидан чиққанидан сўнг юзи ва бўйнида кучли шиш пайдо бўлган ҳамда нафас олишда қийинчилик сезган. Тун давомида унинг аҳволи янада ёмонлашиб, бўйнида оғриқ ва нафас олиш билан боғлиқ муаммолар кучайган.

У опаси Djiane Vieira’га: «Опажон, мен ўляпман», деган.

Шундан сўнг Djiane тиббий жамоа билан бўлган гуруҳли ёзишмада ёрдам сўраб, опаси оғир аҳволда эканини билдирган. У шифокорлардан зудлик билан ёрдам беришни сўраганини, аммо дастлаб ҳеч ким жавоб бермаганини айтган.

Andreia оиласи келтирган тиббий ҳисоботда унинг ўлимига ўткир тромбоз ва ўпка инфаркти сабаб бўлгани қайд этилган.

Тадбиркор аёл сўнгги беш йил давомида Испанияда яшаган ва мазкур косметик амалиётни ўтказиш учун Бразилияга келган. Оиласига кўра, бу операция унинг бир неча йиллик орзуси бўлган.

Опаси Djiane’нинг айтишича, Andreia жарроҳлик учун икки йил давомида маблағ жамғарган. У операция харажатлари 118 минг Бразилия реали, яъни тахминан 16,8 минг фунт стерлингни ташкил этганини билдирган.

Маълум бўлишича, Гояния шаҳрида аввал гўзаллик салонини бошқарган Andreia операция учун пул йиғишни қарийб икки йил аввал бошлаган. Оиласининг таъкидлашича, у тиббий жамоа билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланган ва дастлабки келишувлар ҳам хабарлар орқали амалга оширилган.

Марҳуманинг яқинлари, шунингдек, операция ўтказилган шифохона шароитларига ҳам саволлар билдирган. Улар тиббиёт муассасасида интенсив терапия бўлими мавжуд эмаслигини даъво қилган.

Гояс штати прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан эҳтимолий эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлими билан боғлиқ жиноят бўйича полиция тергови бошланишини сўраган.

Andreia’нинг оиласи операциядан кейинги тиббий ёрдам жараёнини ҳам шубҳа остига олмоқда. Улар аёлнинг аҳволи кескин ёмонлашишидан олдин унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин эди, деб ҳисобламоқда.

Ankar Hospital номидан баёнот берган адвокат Cristiene Pereira Couto эса беморга фавқулодда ҳолат юзага келиши биланоқ зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тиббий ва ҳамширалик ходимлари бемор ҳолатига мос зарур чораларни кўрган.

Шунингдек, шифохона вакиллари Andreia’нинг операциядан олдинги кўриги ва зарур таҳлиллари у Ankar Hospital’га қабул қилинишидан аввал ташқи тиббий муассасаларда ўтказилганини таъкидлаган. Фавқулодда ҳолат юзага келгач, беморга муассасада мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда тегишли ёрдам кўрсатилгани айтилган.

Операцияни амалга оширган жарроҳ Dr Lessandro Martins Andreia’нинг вафотидан чуқур қайғуда эканини билдириб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирган. Шифокор тергов жараёни операциядан кейин беморга кўрсатилган тиббий ёрдам тегишли тартибда амалга оширилганини кўрсатишига ишонч билдирган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  2. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  3. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  4. Дунё
    Трамп Путиннинг Майамидаги G20 саммитига келиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
  5. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  6. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  7. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  8. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  9. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  10. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда