Чилида президент сайлови натижалари маълум қилинди
1 дақиқа ўқиш4.4K

Чили марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти сайловида Себастьян Пиньера ғолиб бўлганини маълум қилди. У мамлакатни 2018-2022 йилларда бошқаради.
99,62 фоиз овоз ҳисоблаб чиқилгандан кейин Пиньера 54,57 фоиз, унинг рақиби сенатор Алехандро Гильиер 45,43 фоиз овоз олгани маълум бўлди, деб ёзади Кун.уз нашри.
“Рақибим Себастьян Пиньерани табриклайман, мен ғалаба билан табриклаш учун унга қўнғироқ қилдим”, деб айтган Гильиер Сантьягодаги матбуот анжуманда.
Амалдаги президент Мишель Бачелет ҳам Пиньерани ғалаба билан табриклаган.
Пиньера ва Гильиер сайловнинг 1-турида мос равишда 36,64 ва 22,70 фоиз тўплагандилар. 1-турда ғолиб бўлиш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш керак эди.
Себастьян Пиньера аввал ҳам президент лавозимини 2010-2014 йилларда эгаллаган. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2,7 млрд долларни ташкил қилади.

- #Чили Сайлов
- #Себастьян Пиньера
- #Президент Ғалаба
- #Мишель Бачелет
- #Овоз Ҳисоб
- #Сенатор Алехандро
- #Сайлов Тури
- #Президент Лавозими
- #Бойлик Маълумотлари
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…