
Индонезиялик 14 ёшли Арил қўлини уй кобрасининг чақиб олганидан 12 соат ўтиб вафот этди. Ўсмир охирги дақиқаларга қадар шифокорга мурожаат қилмай, ижтимоий тармоқлардаги дўтсларининг жавобини кутиб ўтираверган.
Хабарда айтилишича, ўсмир кобрани суратга олмоқчи бўлганда илон ҳужум қилишни бошлаган. Йигит эса шифокорга бориш ўрнига илон ҳамда яраланган қўлини суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган ва дўстларидан ёрдам сўраган.
Ўсмир биринчи сурат остига “Нима учун енгил жилмайиб қўймаслик керак?”, арқон билан боғланган қўли тасвирланган иккинчи сурат остига эса “Ҳаёт ва ўлим орасида” деб изоҳ ёзишни ҳам унутмаган.
Орадан бироз вақт ўтгач, ўз саҳифасига “Агар кимдир ўзини менинг дўстим деб ҳисобласа, илтимос мени шифохонага олиб боринглар” деб ёзган. Бир соатдан кейин Арилнинг дўстларидан бири келиб, уни шифохонага етказган, аммо улар жуда кеч қолгандилар. Ўсмир ўша куни кечқурун вафот этган, йигитнинг онаси эса ҳодиса куни ишда бўлган ва ўғлининг ҳолатидан бехабар қолиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар