
Бурятиялик шифокорлар 74 ёшли нафақахўр аёл ошқозонидан 150 та металл буюмларни чиқариб олдилар. Республика клиник шифохонаси матбуот хизмати маълумотларига кўра аёлнинг қизилўнгач, томоқ ва ошқозон деворлари бутунлигича қолган.
Хабарда айтилишича, жарроҳлар бемор ошқозонида узун мих, шуруп, гайка, болт, эшик илгаклари ва узунлиги 15 см келадиган арматура бўлакларини кўриб ёқа ушлаганлар. Шунингдек, бемор ошқозонидан 925-пробага эга кумуш занжир ҳам топилган. Шу тариқа шифокорлар умумий ҳисобда 152 та буюмни ошқозондан олиб ташлашган.
Операциядан сўнг жарроҳлар ошқозон ва қорин деворларини икки қатор чок билан тикиб қўйишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар