23:30 / 17.01.2018
5 648

Қозоғистон ва АҚШ нималар тўғрисида келишишди?

Қозоғистон ва АҚШ нималар тўғрисида келишишди?
Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашгани ва томонлар бир қанча келишувларга эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида Қозоғистон 7,5 миллиард долларлик АҚШ маҳсулотларини харид қилишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берди. АҚШ президенти Дональд Трамп Қозоғистонга маҳсулотларнинг экспорт қилиниши, мамлакатда янги иш ўринлари яратилишига замин бўлишини таъкидлаган.

Қозоғистон президенти Матбуот хизматининг хабар беришича, Назарбоевнинг АҚШга ташрифи доирасида 20 дан кўп келишувлар имзоланган. Бу келишувлар инвестиция, савдо-иқтисодий, авиация ва космик тадқиқотлар, нефтехимия ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликларни амалга оширишга қаратилган.

Бундан ташқари, учта ҳукуматлараро келишув: давлат ҳаво кемаларига аэронавигацион хизматлар кўрсатишда тўловлар олмаслик, халқаро солиқ тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, Қозоғистон ҳудудидан тижорий темир йўл транспортини ўтказишни таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг баённомасидан иборатдир.

АҚШ Давлат департаментининг маълумотига кўра, ушбу ташриф давомида Boeing, GE Transportation, GE Digital, Chevron, Air Astana, “Қозоғистон йўловчиларни ташиш” ва бошқа компаниялар ўртасида имзоланган келишувлар натижасида АҚШда 7 мингта иш ўрни сақлаб қолинади.

2016 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,9 миллиард долларни ташкил этган, ҳар икки томон ҳам бу кўрсаткичларни янада ошириш кераклигини таъкидлашган.
Шу билан бирга, Нурсултон Назарбоев АҚШ ишбилармонларини Қозоғистонда фаолият юритишга таклиф қилган. Шунингдек, АҚШ фуқаролари учун виза бекор қилинганини қайд этган. Айни вақтда, мамлакатда 11 та махсус иқтисодий ва 22 та индустриал ҳудудлар фаолият кўрсатаётганини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ва АҚШ нималар тўғрисида келишишди?