14:55 / 26.01.2018
6 069

Мелания Трамп эрининг ҳиёнатлари ҳақидаги миш-мишлардан сўнг расмий сафарларда у билан юришдан бош тортди

Мелания Трамп эрининг ҳиёнатлари ҳақидаги миш-мишлардан сўнг расмий сафарларда у билан юришдан бош тортди
Ҳалқаро иқтисодий форум ўтказилажак Давос шаҳри сафарига бу гал АҚШ президентининг бир ўзи боришига тўғри келади. АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп “ташкилотда юзага келган кўп сони мураккабликлар” сабаб расмий сафарда эрига ҳамроҳлик қила олмаслигини айтди.

Меланиянинг коммуникация ишлари бўйича директори Стефани Гришем бир ҳафта аввал ҳам унинг Давос сафарига эри билан бориши ва уни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилган эди. Аммо Трампнинг беҳаё фильмлар актрисаси билан алоқалари борлиги ҳақидаги хабарда сўнг Меланиянинг шундай қарорга келгани таҳмин қилинмоқда.

Аёлнинг ўзи Трамп билан 2006 йилдан 2010 йилга қадар учрашиб юргани ҳақида айтган, бу пайтларда эса Трамп аллақачон Мелания билан турмуш қурган эди.

Хабарда айтилишича, яқиндагина нашрдан чиққан журналист Майкл Вольф муаллифлигидаги “Аланга ва ғазаб: Трампнинг оқ уйида” китобидаги президент ва унинг рафиқаси муносабатларига доир сатрлар ҳам оловга мой сепгандек бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мелания Трамп эрининг ҳиёнатлари ҳақидаги миш-мишлардан сўнг расмий сафарларда у билан юришдан бош тортди