5 445
Хабаровскдаги наманганлик муҳожир: «Ўзбекистонда 10 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилдим. Ҳозир Россияда қоровулман» (видео)
«Дарё» интернет-нашри «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошимизнинг фикрларини эълон қилди. Мазкур монолог — Россиянинг Хабаровск шаҳрида қоровуллик қилаётган наманганликнинг фикрлари (уни «Дарё» муҳаррири Дилшод Шарипов ёзиб олди). Муҳожирнинг илтимосига кўра, исми-шарифи ва унинг шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилмади, матн жузъий таҳрирларга учради.
Наманганданман, ёшим 30 да. 2006 йили коллежни ахборот технологиялари йўналиши бўйича тамомлаганман. Институтда ўқимаганман.
2003 йили, мактабни битиришим билан иш бошлаганман. Таклифнома, ташриф қоғозчалари, ксерокопия, расм чиқариш, фотомонтаж, матн териш, бланка чиқариш ва шунга ўхшаш компьютер хизматлари кўрсатардим. Бу иш билан 10 йилдан кўп шуғулландим, кунига 100 минг сўм пул топардим. Ишим яхши кетаётганди. Аммо 2014 йили мен ижарада ўтирадиган жой бузилиб, замонавий қилиб қайтадан қурилди.
Бир йилдан кўпроқ ишсиз қолиб кетдим. Яшаб туриш учун компьютер ва принтерларимни сотиб юбордим. Бино қайта қурилгач, ижара ҳақи 500 доллар қилиб белгиланди — авваллари атиги 150 минг сўм эди. Нима бўлганда ҳам, ишим яхши эди. Шу боис, ижара ҳақи қимматлигига қарамай, ойига 500 доллар тўлашга рози бўлиб, жой олдим. Оилам, ўғлимни ташлаб, ўзга юртга кетишга кўзим қиймади.
Ижара ҳақини тўлаш учун ишга аввалгидан ҳам каттароқ пул тикиш керак эди. Кредит олмоқчи бўлиб банкка борсам, улар янги чиққан автомобилни гаровга қўйиш кераклигини айтишди. Агар шундай машинам бўлса, кредит сўраб банкка бормасдим. Бошим қотди. Шундан кейин қўлида пули бор, бизнес қилиш ниятидаги аёл билан шерикчиликка иш бошламоқчи бўлдим. Қўлимга 3 миллион сўм ва 1300 доллар берди — ўша пайтларда бунча доллар 4 миллион сўм атрофида пул бўларди. Ишга тўлиқ киришиш учун бу пул кам эди. Шеригим керакли пул икки ой ичида бўлишини айтди. Ишни бошлаб қўйгандим. Икки ой ишламай, бекорга ижара ҳақи тўлаб ўтиролмасдим. Сўнг бир қаттиқ хато иш қилиб қўйдим — судхўрдан 2500 доллар пул олдим.
Кунига фақат 2-3 соат электр бўларди, қолган вақт харидорлар қайтиб кетарди. Ахир электрсиз компьютеру принтерлар ишламайди. Аввалги жойимда ҳам электр мана шунақа кам вақт бериларди, лекин унда ижара ҳақи бу қадар қиммат эмасди. Бу орада бояги шерик аёл пулини сўрай бошлади. Ижара учун 500 доллар, судхўрга эса асосий қарздан ташқари ойига 150 доллар пул беришим керак эди. Ишни ўз пулимга бошлаганимда ўнгланиб кетардим, лекин бу аҳволда қарзга ботишни бошладим.
Бир йилча ишладим. Аксига олиб, ўша йили долларнинг бозор курси ҳам осмонга кўтарилиб кетди. Бошида қарзга олган пулларимни сўмга алмаштирганимда, 15 миллион сўм бўлганди. Курс кўтарилиб кетгач, 35 миллион сўм қайтаришим кераклиги маълум бўлди. Қарзга пул берганлар келавериб, ишлагани қўймай, жонимдан тўйдириб юборди. 15 ойда судхўрнинг 2500 доллар пулини 4750 доллар қилиб қайтардим. Аммо шерикчиликка ишлайман деган аёлдан ҳали қарздор эдим. Ишимни тўхтатдим.
Аёл кишидан ва судхўрдан зинҳор пул олмаслик керак, деган қарорга келдим. Бошқаларга ҳам шуни маслаҳат бераман. Лекин нима қилиб бўлса-да қарзларни қайтаришим керак эди. 2016 йил апрелида дўстларим билан Қозоғистонга йўл олдим. Олмаотадаги ғишт заводида ойига 400 долларлик иш борлигини айтишганди, 35—40 киши бўлиб бордик. У ердан уйга фақат 500 доллар жўната олдим, холос. Ўша йили ёзда ёғингарчилик кўп бўлиб, ғиштлар эриб кетаверди. Завод банкрот бўлди, қолган пулларимизни бера олмади. Августда заводни миграция хизмати «босди», сўнг бизни депортация қилишди.
Наманганга қайтиб, бир ойча уйда ўтирдим. 2016 йил октябрида 225 долларга авиачипта олиб, Фарғона орқали Россиянинг Хабаровск шаҳрига учиб кетдим. У ерга бир дўстим чақирганди. Аэропортдан мени иш берувчининг ўзи машинада олиб кетди — дўстим шу иш берувчининг дачасида ишларди, мен эса хўжайиннинг мебель цехида 2017 йил мартигача «кочегар»лик қилдим. Рус тилини билмаганим учун анча қийналдим.
Цехдан кетгач, бир неча ой ишсиз юрдим. Охирги маошимни уйга юбормагандим, шу пулга яшадим. Дўстим бир ойлик ижараси 5 минг рубль бўлган квартира топиб берди. Ўша ерда Женя исмли қўшни бола билан ойига 8-9 марта қор курагани чиқдик — уйлар, корхоналар атрофида бир кун қор кураганимиз учун 1000 рублдан беришарди. Орада бир иш ҳам топдим, лекин рус тилини билмаганим сабаб, ишга олишмади.
Июль ойида дўстим мени базага қоровул қилиб жойлаштириб қўйди. Ҳозир шу ерда ишлаяпман. Бу ерда россиялик уч қоровул ҳам бор. Бошлиқларимнинг муомаласи яхши. Русчани ҳам бироз ўргандим. Ишда қийинчилик йўқ. Тунда базани бир айланиб, текшириб қўяман. Тўртта ит бор, уларга овқатини бераман. Кечқурун чироқларни ёқиб, кундузи ўчираман. Ишим шу. Қолган вақт базада яшашим учун ажратилган жойда кино кўриб ётаман. Маошим — 250 доллар.
Базада омборхоналар ва катта музлатгичлар бор. Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини шу ерда сақлайди. Уларнинг маҳсулотини омборга юклашга ёрдам бераман. Бунга бир соат ҳам вақт кетмайди, эвазига 800—1000 рубль атрофида пул оламан. Бунақа иш ойига 10—12 марта бўлиши мумкин. Маошим ва қўшимча даромадимни бир қилиб, ойига 500 доллар пулни уйга жўнатаман.
Ҳозир 300—400 доллар атрофида қарзим қолди. Россияда яна бир йил ишламоқчиман. Сўнг Ўзбекистонга қайтиб, ўз пулимга иш бошлайман. Русчани билмаслигимдан жуда кўп панд едим, шунинг учун, ўғлим ҳам келажакда мен каби қийналмаслиги учун, уни рус боғчасига бердим. Фарзандим 4 ёшдан ошди. Худога шукр, рус ва инглиз тилида гапиришни бироз ўрганиб олибди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда