
Ижтимоий тармоқларда ўтган йили тасвирга олинган видеолавҳа оммалашмоқда. Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қиз катта тезликда келаётган автомобилга тўқнашай деганда кимдир уни сониянинг юздан бир улушида муқаррар ўлимдан сақлаб қолади.
Нажот фариштаси, хаёлот қуввати, бошқа ўлчамлар қудрати каби тушунчаларга кимдир ишонади, кимдир ишонмайди. Табиийки, ишонмайдиганлар кўпроқ. Лекин мана бу видеолавҳани кўрганларнинг бу борадаги фикрлари ўзгариши ҳеч гап эмас.
Воқеа Бишкек шаҳрида содир бўлгани тўғрисида маълумотлар юрибди. Кузатув камерасининг оқ-қора тасвиридан нажоткор инсон қиёфасидалиги маълум. Лекин у бу ишга қандай қилиб журъат этгани, қай тарзда улгургани сирлигича қолади. Энг қизиғи ҳам шу аслида.
Лекин ушбу лавҳани видеомонтаж дея баҳолаганлар ҳам топилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар