16:12 / 13.02.2018
3 866

Россия фуқороларининг Суриядаги жангларда ҳалок бўлгани тасдиқланди

Россия фуқороларининг Суриядаги жангларда ҳалок бўлгани тасдиқланди
Станислав Матвеев ва Игор Косотуровларнинг қариндошлари ва дўстлари РБК агентлигига ҳарбийларнинг Сурияда ҳалок бўлганлигини тасдиқлашди. Бундан аввал Conflict Intelligence Team уларнинг исмларини Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятига берилган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлган “Вагнер гурухи” иштирокчилари рўйхатига киритган эди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Асбестлик Станислав Матвеев тақдири ҳақида унинг амакиваччаси Игорь Пацко маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, оиласига ҳарбийнинг ўлими сабабларини аниқ айтишмаган, вафот бўлган ҳарбийнинг жасади ватанига олиб келинишини кутишмоқда. «Унинг ўлими билан боғлиқ сана Америка авиазарбаси кунига тўғри келмоқда», – дейди жаноб Пацко. Игорь Косотуровнинг дўсти Любава Кочева ҳарбий хизматчи Сурияда 7 февраль куни вафот этганлигини айтди.

“Болтиқ алоҳида казаклар округи” («Балтийский отдельный казачий округ») жамияти юзбоши Владимир Логиновнинг вафот этганини тасдиқлади. Илк бор бу хабар CIT томонидан тарқатилган эди. «Юзбоши Владимир 2018 йилнинг 7 феврал куни Суриянинг Дейр-эз-Зора туманида тенг бўлмаган жангда ҳалок бўлди”, – дейилади казаклар жамияти хабарида.

Унга қадар “Бошқа Россия” («Другая Россия») ҳаракатининг ҳамраиси Александр Аверин ташкилот фаоли Кирилл Ананьев ҳалок бўлгани ҳақида «Медиазона»га тасдиқлаган эди. Бу ҳақда «Коммерсант» газетаси маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия фуқороларининг Суриядаги жангларда ҳалок бўлгани тасдиқланди