Америка Қўшма Штатлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича Туркияга қаршилик кўрсатишга йўналтирилган театрни тугатиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
«Сизлар (АҚШ) ИШИДга қарши курашаётганингизни айтмоқдасиз. ИШИДнинг қанча аъзосини ўзи йўқ қилдингиз? ИШИДга қарши курашганлар ҳозир Туркияга қарши курашмоқда. Ҳеч кимнинг ИШИДдан сабаб сифатида фойдаланишга ҳақи йўқ. ИШИД билан бу театрни тугатиш, ниқобларни ечиш пайти келди», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтирган РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига ёрдам учун 550 млн доллар сарфлади, бу сумма 3 млрд долларга қадар ошиши мумкин.
«Бизга: «Агарда бизга зарба беришса, қатъий жавоб қайтарамиз» дейишмоқда. Буни айтаётганлар усмонлилар муштини ҳеч қачон кўрмаган», - дея хулоса қилган Туркия президенти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди