Каъбанинг ёпинчиғи унинг кўркига кўрк қўшадиган, уни зийнатлайдиган нарсалардан бири ҳисобланади. Ҳаж ва умра ибодатини адо этиш учун мусулмонлар уни тавоф қиладиган Аллоҳ таолонинг уйи Каъбанинг жамоли у билан мукаммал бўлади, ҳайбатига ҳайбат қўшади, мусулмонларнингм балки бутун дунёнинг кўзини қувнатади, деб ёзади Azon.uz нашри. Аллоҳ таоло айтади:
(Иш) шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур.
Каъбанинг ёпинчиғи бир аёл томонидан ёқиб юборилганидан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни “кийинтирдилар”. Хулафои рошидинлар Абу Бакр ва Усмон розиаллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб бу ишни қайтардилар.
Каъба ёпинчигъининг исмлари:
Каъбанинг ёпинчиғи энг яхши ипак навидан тикилган, ислом санъати намуналари ва оятлар билан безалган “кийими” ҳисобланади. Бу ёпинчиқ йилда икки марта ювилади ва бир марта алмаштирилади. Каъба ёпинчиғининг бир неча хил исмлари бор бўлиб, Ритож ва Рома, Лорин, Садин ҳам шу исмлардан бири ҳисобланади. Бу ёпинчиқ қирол буйруғи билан очилган Уммул қуро фабрикада тикилади. Ушбу фабрика Каъба ёпинчиғидан масъул ҳисобланади. Фабрика энг замонавий технологиялар тикувчилик оламидаги энг яхши ускуналар билан жиҳозланган.
Каъба ҳақида маълумотлар:
• Каъба ёпинчиғининг нархи 17 миллион риёлга тенг;
• Уни 240га яқин киши тикади;
• Ёпинчиқнинг баландлиги 14 м ҳисобланади;
• Къаба ёпинчиғининг умумий майдони 658 м квни ташкил қилади;
• Каъба ёпинчиғини тайёрлашда 670 кг ипак ишлатилади;
• Каъба эшиги устидаги пардонинг узунлиги 7 м, эни эса 4 мга тенг;
• Ёпинчиқ қора рангга бўялган ипакдан тайёрланади;
• Ёпинчиққа Қуръон оятлари тилла билан қопланган ипларда тикилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»