Неаполда ярим асрдан кўпроқ давр ичида илк бор қор ёғди

1 дақиқа ўқиш4.5K
Неаполда ярим асрдан кўпроқ давр ичида илк бор қор ёғди
Апеннин яриморолида Сибир циклони олиб келган совуқ ҳаво сақланиб қолмоқда. Италиянинг Неаполь шаҳрида 27 февралга ўтар кечаси 1956 йилдан бери илк бор қор ёғди. Қор оқибатида маҳаллий аэропорт Каподикино ва барча мактаблар ёпилган. Бу ҳақда «Rai News 24»га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, аэропортда учиш-қўниш полосаси музлаб қолгани ва кўриниш ёмонлашгани сабабли парвозлар тўхтатилган. Шунингдек, шаҳар транспорти фаолиятида ҳам муаммолар кузатилган.

26 февралда Везувий вулқони қор билан қопланганди. Шаҳарда охирги марта қор ёғиши ярим асрдан кўпроқ вақт аввал – 1956 йилда кузатилган.

Италияда “Сибир бўрони” деб аталаётган совуқ циклон яриморол марказида авж олиб, жануб томон йўналмоқда. 26 февралда Римда ёққан қор тунги совуқ ҳарорат сабабли сақланиб қолиб, 27 февралда ҳам транспорт билан муаммолар келтириб чиқаришда давом этган. Рим мэрияси мактабларнинг ёпилиши ҳақидаги кўрсатмасини кучда қолдирган.

Италия шимолида ҳам рекорд паст ҳарорат сақланиб қолмоқда. Бу ерда ҳарорат минус 35 даражани ташкил қилмоқда. Прогнозларга кўра, ёмон об-ҳаво 28 февралгача давом этиб, сўнгра ҳаво илий бошлайди. Бироқ об-ҳаво мутахассислари совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар давом этиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?