Россияда сентабрдаёқ илк қор: айрим ҳудудларда табиат кутилмаган сюрприз тайёрлади

Россиянинг айрим ҳудудларида 24-сентабрдаёқ қор ва ҳўл қор кузатилди. Кузнинг илк ойи ҳали тугамаган бўлса-да, мамлакатнинг шимолий ва совуқроқ ҳудудларида қиш нафаси сезила бошлади.
Россия Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 23–24-сентябрь кунлари Таймир ҳудудида ёмғир, ҳўл қор ва қор кўринишидаги ёғингарчилик қайд этилган. Айрим ҳудудларда эса тунги ҳарорат нолдан пастга тушган.
Бироқ бу Россия бўйлаб қиш тўлиқ кириб келганини англатмайди.
Синоптиклар биринчи қор аввало мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларида кузатилишини, бошқа жойларда эса кузги об-ҳаво давом этишини билдирган.
24-сентябрь прогнозларида Россиянинг айрим ҳудудларида совуқ ва ёғингарчилик кутилган бўлса, мамлакат жанубида ҳаво ҳарорати кундуз куни +20…+25 даражагача, айрим жойларда эса +26…+28 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган. Шу тариқа, Россиянинг айрим ҳудудларида сентабрдаёқ қор кўриниши ижтимоий тармоқларда эътибор тортган бўлса-да, мамлакатнинг катта қисмида кузги об-ҳаво сақланиб қолмоқда.































Изоҳлар 0
…